ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус Биринчи хоним Зироат Мирзиёевани «болалар саратонига қарши кураш ва уларнинг ҳаётини яхшилашдаги чинакам етакчи» дея эътироф этди
Зироат Мирзиёева ҳамда Tedros Adhanom Ghebreyesus Республика ихтисослаштирилган болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида болалар онкологияси хизматини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди. Жумладан, беморларни йўналтиришнинг рақамли тизими, ҳудудий инфратузилмани мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Марказ қошидаги “Меҳрли мактаб” госпиталь мактаби фаолияти билан танишилди. Унда узоқ муддат даволанаётган болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва таълим билан қамраб олиш ишлари йўлга қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!