Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари доирасида тозалаш ва янги экспозицияларни жойлаштириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 25 апрелдан 1 майгача Шон-шараф давлат музейига кириш вақтинча тўхтатилади. Ушбу даврда “Ғалаба боғи” ҳудудига ташриф буюриш мумкин бўлади.
6–8 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда музейга кириш тўлиқ чекланади.
Мазкур вақтинчалик чекловлар байрам тадбирларига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!