$
12060.55 UZS
-36.78
161.32 UZS
0.79
14183.21 UZS
-50.51
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи

14:00 / 22.04.2026

Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич!

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Хонимлар ва жаноблар!

Аввало, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга Минтақавий экологик саммитни ўтказиш борасидаги ташаббуси ҳамда уни юксак даражада ташкил этгани ва анъанавий илиқ меҳмондўстлик учун алоҳида миннатдорлик изҳор этмоқчиман.

Ўзбекистон саммитнинг экологик хавф-хатарларнинг ўзаро чуқур боғлиқлиги ва уларни биргаликда ҳал қилиш зарурлигини ифода этадиган “Барқарор келажак учун умумий нигоҳ” деган бош ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Бугунги учрашув ўтган йили Самарқанд иқлим форумида бошланган мулоқотнинг мантиқий давомидир. Қувонарлиси шундаки, Марказий Осиё давлатларининг экологик дипломатияси тизимли ва изчил тус олиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Ҳурматли саммит иштирокчилари!

Бугунги кунда экологик муаммоларни глобал иқлим ўзгаришларидан айри ҳолда кўриб чиқиб бўлмайди.

Глобал исиш суръатларининг тезлашиши давом этмоқда, Марказий Осиё минтақасида эса ҳарорат икки баробар тезроқ кўтарилмоқда. Минтақа музликларининг қарийб учдан бир қисми йўқолди, ёғингарчилик тартибининг беқарорлиги кузатилмоқда, сув ресурслари танқислиги ортиб бормоқда. Ер майдонларининг 80 миллион гектари аллақачон деградацияга учради.

Глобал экологик бирдамлик заифлашаётгани чуқур хавотир уйғотмоқда. Декларациялар ва даъватлар ресурслар билан мустаҳкамланмаяпти. Глобал иқлим ўзгаришига энг кам таъсир кўрсатаётган мамлакатлар унинг оқибатлари билан яна якка-ю ёлғиз қолмоқда.

Халқаро ҳамжиҳатлик, энг аввало, ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиялаштириш, илғор технологиялар ва инновациялардан ўз вақтида, адолатли ва тўсиқсиз фойдаланиш имконияти билан таъминланишида намоён бўлиши лозим деб қатъий ишонамиз.

Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, Марказий Осиё давлатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим устувор йўналиши даражасига кўтаришга муваффақ бўлди. “Марказий Осиё учун яшил кун тартиби” минтақавий дастури, Иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегия ҳамда Барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий дастур бундай шерикликка мисол бўла олади.

Бугунги форумда “Марказий Осиё экологик бирдамлиги” декларацияси, шунингдек, БМТ тузилмалари билан яқин шерикликда амалга ошириладиган, 2030 йилгача мўлжалланган Ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши умумий ишимизга муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон экологик барқарорликни шакллантириш бўйича аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида қарийб 1 миллиард туп дарахт ва бута экилди. Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектардан ортиқ майдонда ўрмонзорлар барпо этилиб, янги “яшил белбоғ”лар яратилмоқда. Бизнинг ташаббусимиз билан БМТ Бош Ассамблеясининг “Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги” резолюцияси қабул қилинди.

Сувни тежаш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида биз йилига 10 миллиард куб метр сувни иқтисод қилмоқдамиз. Генерация қувватларимизда “яшил” энергетика улуши аллақачон 30 фоизга етди, жорий ўн йилликнинг охирига бориб эса 50 фоиздан ошади. Биз Париж битими бўйича зарарли чиқиндиларни 35 фоизга камайтириш мажбуриятини муддатидан олдин бажардик ва олдимизга янги мақсад – уларни 2035 йилгача икки баробар қисқартириш вазифасини қўйдик.

Чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда. Жорий йилда чиқиндиларни ёқиш бўйича иккита янги завод ишга туширилади, яна 9 таси эса келгуси икки йил давомида фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишга туширилиши ҳар йили 5,5 миллион тонна чиқиндини утилизация қилиш, 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш, шунингдек, чиқиндилар ҳажмини 1 миллион тоннадан ортиққа қисқартириш имконини беради.

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Ишончим комилки, Марказий Осиё давлатлари иқлим ва экология муаммолари қаршисида, хавф-хатарларни янги ўсиш нуқталарига айлантирган ҳолда, ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозим.

Шу муносабат билан бир қатор аниқ таклифларни тақдим этмоқчиман.

Биринчи. Атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашаётган шароитда “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини таъсис этиш минтақа аҳолиси саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади деб ҳисоблайман.

Консорциум саноатни модернизация қилиб, ҳавога чиқарилаётган зарарли моддалар учун тозалаш тизимларини жорий этадиган “яшил” молиялаштиришнинг қўшма операторига айланиши мумкин.

Иккинчи. Ўзбекистондаги Яшил университет ҳузурида фаолият юритаётган Чўлланишга қарши курашиш, қурғоқчиликнинг олдини олиш ҳамда қум ва чанг бўронлари ҳақида барвақт огоҳлантириш марказига минтақавий мақом беришни таклиф этаман.

Марказ базасида илмий салоҳиятни бирлаштириш ерларнинг деградацияси ҳамда туз ва чангли бўронларни мониторинг қилиш бўйича кучли тизимни яратиш имконини беради.

Учинчи. Технологик ўтиш жараёнларини тезлаштириш учун “Марказий Осиё яшил савдо йўлаги”ни шакллантиришни таклиф этаман.

Имтиёзли божхона тартибларини жорий этиш ва экомаҳсулотлар учун сертификатларни ўзаро тан олиш ишлаб чиқаришни жадал модернизация қилиш ва маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Тўртинчи. Марказий Осиё иқлим лойиҳаларининг ягона инвестиция портфелини яратиш кейинги қадам бўлиши керак.

Бу бизга тарқоқ ташаббуслар билан эмас, балки минтақани ривожлантириш бўйича яхлит стратегия билан ҳаракат қилиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, уни амалга ошириш учун шерикларимизда қизиқишни кучайтиради.

Бешинчи. Марказий Осиё атроф-муҳитидаги ўзгаришларнинг ягона минтақавий атласини яратиш ҳам минтақамиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

Аминманки, бу атлас минтақадаги чўлланиш, тупроқ деградацияси жараёнлари ва сув ресурслари ҳолати динамикасини яққол ифода этадиган фундаментал илмий-таҳлилий базага айланади.

Олтинчи. Биологик хилма-хилликни сақлаш учун “Марказий Осиё Қизил китоби”ни биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Тошкентдаги минтақавий офиси бу ишда мувофиқлаштирувчи бўлиши мумкин.

Минтақа “Қизил китоб”и йўқолиб бораётган турларнинг шунчаки рўйхатидан иборат бўлиб қолмасдан, соҳада ҳамкорликдаги ишимиз учун амалий платформага айланиши лозим.

Еттинчи. Иқлим кун тартиби ва экологик маданиятни илгари суриш учун экологик таълим ва ёшларни фаол жалб этиш жуда муҳим. Шу мақсадда Бокуда бўлиб ўтган COP-29 анжумани давомида мамлакатларимиз ёшлари иштирокида Экология бўйича маслаҳат қўмитаси тузилган эди. Ушбу қўмита платформасида 2027 йилда Ўзбекистонда Бутунжаҳон ёшлар иқлим форумини ўтказишни таклиф этаман.

Саккизинчи. Экологик кун тартибини илгари суриш доирасида шу йилнинг 31 май – 5 июнь кунлари Самарқандда Глобал экологик фонднинг саккизинчи ассамблеяси, сентабр ойи охирида эса Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форуми бўлиб ўтади.

Сизларни ушбу халқаро анжуманларда фаол иштирок этишга таклиф этаман. Аминманки, уларнинг натижалари мамлакатларимиз ва бутун минтақанинг барқарор ривожланишига қаратилган амалий ташаббусларни рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса қўшади.

Ҳурматли саммит иштирокчилари!

Замонавий экологик таҳдидлар мамлакатларимиз барқарорлигини синовдан ўтказмоқда.

Бугун қабул қилинаётган ҳужжатларнинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши бизга нафақат табиатдаги кучайиб бораётган хавф-хатарларга самарали мослашиш, балки уларни технологик янгиланиш, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликнинг кучли омилига айлантириш имконини беради.

Ишончим комил, асрлик яхши қўшничилик анъаналарига таянган ва қатъий сиёсий иродамизни намоён этган ҳолда, биз Марказий Осиёни экологик фаровонлик ва барқарор ривожланиш маконига айлантирамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.



														
														Ахлоққа зид реклама учун 5 тадбиркорга нисбатан иш қўзғатилди

Ахлоққа зид реклама учун 5 тадбиркорга нисбатан иш қўзғатилди

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда тарқатилган айрим реклама материаллари юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан текширув ишлари…
14:25 / 22.04.2026

														
														Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи

Аввало, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга Минтақавий экологик саммитни ўтказиш бор…
14:00 / 22.04.2026

														
														Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса вақтида икки нафар мактаб ўқувч…
13:51 / 22.04.2026

														
														Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ва музейга кириш вақтинча чекланади

Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ва музейга кириш вақтинча чекланади

Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари доирасида тозалаш ва янги экспози…
12:45 / 22.04.2026

														
														Мирзиёев Остона экологик саммитида миллий павилёнлар билан танишди

Мирзиёев Остона экологик саммитида миллий павилёнлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи доирасида Остона шаҳрида ўтказилган Минтақавий экологик саммит (МЕС-2026) кўргазмасида …
12:07 / 22.04.2026

														
														Термизда мактаб директори пора сабаб 4 йилга қамалди

Термизда мактаб директори пора сабаб 4 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида мактаб директори 2 миллион сўм пора олганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 4 йилг…
10:16 / 22.04.2026

														
														Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат ваколатидан фойдаланиб, ноқонуни…
09:42 / 22.04.2026

														
														22 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

22 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналиш…
17:31 / 21.04.2026

														
														Ўзбекистон Президенти ЖССТ билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Президенти ЖССТ билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жаҳон соғл…
17:25 / 21.04.2026

														
														Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева шунингдек, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашди.
15:46 / 21.04.2026

Бу ҳам қизиқ

“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Наманган шаҳрида яшовчи шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ислом динининг асосий фар…
11:01 / 20.04.2026
Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат ваколатидан фойдаланиб, ноқонуни…
09:42 / 22.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Минтақавий экологик саммитдаги нутқи

Аввало, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга Минтақавий экологик саммитни ўтказиш бор…
14:00 / 22.04.2026
Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса вақтида икки нафар мактаб ўқувч…
13:51 / 22.04.2026
Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева шунингдек, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашди.
15:46 / 21.04.2026
Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 20-апрелдаги ЎРҚ–1135-сонли Қонуни билан амалдаги қонунчиликка бир қатор муҳим ўзгартир…
09:42 / 21.04.2026
Биринчи кун якунлари: амалиёт ва таҳлил мувозанати

Биринчи кун якунлари: амалиёт ва таҳлил мувозанати

Қашқадарёда ўтаётган Медиа ҳафталикнинг илк куни сермазмун воқеаларга бой бўлди. Кун тартибидан ўрин олган машғулотлар нафақ…
11:26 / 21.04.2026
Мирзиёев Остона экологик саммитида миллий павилёнлар билан танишди

Мирзиёев Остона экологик саммитида миллий павилёнлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи доирасида Остона шаҳрида ўтказилган Минтақавий экологик саммит (МЕС-2026) кўргазмасида …
12:07 / 22.04.2026
Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

18 апрелдан 18 майгача Ўзбекистонда “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.
17:24 / 19.04.2026
Қозоғистонда юздан ортиқ от нобуд бўлди

Қозоғистонда юздан ортиқ от нобуд бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов ҳудудида кузатилган кучли ёғингарчиликлар жиддий оқибатларга олиб келди — юздан ортиқ от нобуд бўлд…
10:24 / 20.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!