Жосус 007 – Жеймс Бонд ҳақида суратга олинган фильмлар орқали машҳурликка эришган актёр Дэниел Крейг кино ва театр соҳасидаги хизматлари учун Британиянинг рицарлик ордени билан тақдирланди. Бу ҳақида Буюк Британия ҳукуматининг расмий сайтида маълум қилинган.
Актёр орден кавалери даражасини олган. Ўтган йили унга Бонд роли учун Буюк Британия Қироллик флотининг фахрий қўмондони унвони берилган эди. Крейг таниқли журналист, ёзувчи ва Британия ҳарбий разведкаси офицери Ян Флеминг қаламига мансуб асар асосида суратга олинган охирги бешта фильмда Жеймс Бонд ролини ижро этган.
Қизиғи шундаки, Бонднинг ўзи ҳам махфий миссияларни муваффақиятли бажаргани учун айнан мана шу орденга муносиб кўрилган.
Жорий йилда рицарлик ордени Крейг билан бир қаторда сиёсатчи ва дипломатларга ҳам топширилади. Маълумотларга кўра, улар орасида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер ҳам бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!