"Гарри Поттер" фильми юлдузи Дениэл Редклифф франшизани суратга олиш ишлари мобайнида фильмидаги ёвуз афсунгар Беллатриса Лестрейнж роли ижрочиси Хелена Бонем Картерни севиб қолгани ва унга муҳаббат изҳори ёзилган мактуб бергани ҳақида сўзлади.
У болаликдаги муҳаббати ҳақида "Гарри Поттер" фильми суратга олинганининг 20 йиллиги муносабати билан тақдим этилган махсус эпизодда гапириб берган. Актёр Хелена Бонем Картернинг ёнида бир вақтлар унга атаб ёзган севги мактубини ўқиган.
"Қадрли Хелена Бонем Картер! Суратга олиш майдончасида сизга ҳамкасб ва кўмакчи бўлганимдан бахтлиман. Кўмагим ҳар сафар сизнинг қаҳвангизни ушлаб туришдан иборат бўлган. Имконим бўлиши учун ўн йил олдинроқ туғилишни хоҳлаган бўлардим. Ажойиб инсон эканлигингиз учун раҳмат", дейилади актёр томонидан ёзилган мактубда.
Дениэл Редклифф суратга олиш майдончасида ҳамкасбини севиб қолган ягона ижодкор эмас. Фильмдаги Гермиона Гренжер роли ижрочиси Эмма Уотсон ҳам ўша вақтларда Малфой образини гавдалантирган актёр Том Фелтонга кўнгил қўйгани, аммо муҳаббати жавобсиз бўлганини маълум қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!