Турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган ва 2021 йилда тақдим этилган энг яхши сериал номи аниқланди.
IMDB версиясига кўра, йилнинг энг яхши турк сериали дея "Суд жараёни" эътироф этилган. Мазкур сериалда Каан Уранжиўғлу ва Пинар Дениз бош ролларни ижро этганлар.
Иккинчи ўрин эса "Эшигимни қоқ" сериалига насиб этди. У 2020 йилда тақдим этилган бўлса-да, 2021 йилга келиб тугаган. Сериалдаги бош ролларни Ханде Эрчел ва Керем Бурсинлар ижро этишган.
Учинчи ўриндан "Маҳкум" сериали ўрин олди. Ундаги бош қаҳрамонлар образини Онур Туна ва Алара Бозбейлар томонидан гавдалантирилган.
Туркиялик кино мухлислари IMDB тақдим этган рейтинг натижаларини қўллаб-қувватлаганлар, аммо хорижлик мухлислар ижтимоий тармоқларда ўз норозиликларини яшириб ўтиришмаган. Уларнинг фикрига кўра, "Эшигимни қоқ" сериали биринчи ўринга муносиб бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!