Замонавий смартфонлардаги бир қатор функциялар қурилманинг қувватини тежашга ёрдам бериши мумкин. Мутахассислар ушбу усулларни бирин-кетин санаб ўтдилар.
Бунинг учун энг аввало "WakeLocks" режимини ёқиб қўйиш лозим. Мазкур функция қувват сарфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Замонавий смартфонларнинг деярли ҳаммасида мавжуд бўлган "Ақлли режим"дан ҳам айнан шу мақсадда фойдаланиш мумкин. У фаоллаштирилган вақтда қурилмадаги адаптик формат ёқилади. "Apple" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларда эса қувват сарфини камайтирувчи режим ёқиб қўйилса етарли бўлади. Бу қурилманинг яна бир неча соатга кўпроқ ишлашини таъминлаб беради.
Гаджет учун тўқ рангли фон танлаш ҳам унинг ишлаш вақти давомийлигини 40 фоизга ошириб бера олади. Агар смартфон тизимдаги носозлик туфайли ўчиб қолган бўлса, аккумуляторни калибрлаш керак. Бунинг учун смартфонда *#9900# комбинацияси терилса кифоя.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!