Актриса ва телебошловчи Азиза Ёқубова "Бола тилидан" кўрсатувидан кетгани ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, хонанда Рухшонанинг собиқ турмуш ўртоғи, "Бола тилидан" кўрсатуви режиссёри Санжар Маткаримов билан ўрталарида ҳеч нарса йўқ эканлигини исботлаш мақсадида шу қарорга келган.
"Кўрсатув ижодкорларидан, айниқса кўрсатувимиз режиссёри Санжар Маткаримовдан узр сўрайман. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизлар жуда ҳам зўр ижодкорсизлар, жуда зўр инсонсизлар, сизлар билан биргаликда маза қилиб ишладим. Болажонлар, сизларни ҳам жуда яхши кўраман. Санжар ака, кетишимни сиздан бесўроқ эълон қилдим. Чунки сизга бу ҳақида бир неча марта айтганимда, кетишимни рад қилдингиз. Одамларга сиз билан ўртамизда ҳеч нарса йўқлигини исботлаш мақсадида, болаларимнинг шаъни учун ва гуруҳимиз ижодкорларини ҳимоя қилиш мақсадида кўрсатувни тарк этаман. Яхши-ёмон гаплар учун узр сўрайман", деди Азиза Ёқубова.
Унинг айтишича, ҳозирда кўрсатувни ёпишга ҳаракат қилишмоқда ва ижодкорларга тазйиқ ўтказиляпти. Актриса кўрсатувдан кетишига яқинларини турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш истаги ҳам сабаб бўлганини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!