Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 2025 йил 7 январь куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари канцероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни жуда юқори ҳисобланади. Организмда никотинга қарамлик кучайиши ёшларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келади.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.
Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!