Марокашда қарийб 3 кун чуқур қудуқда қолиб кетган ёш болани қутқарувчилар томонидан ўрадан олиб чиқиш ишлари тўғридан-тўғри Al Jazeera телеканалининг жонли эфири орқали узатиб борилди.
5 ёшли болакайнинг тақдирини интернет орқали ҳам кўпчилик кузатган. Натижада, бу драма ижтимоий тармоқ фаолларининг катта гуруҳида ҳамдардлик туйғуларини уйғотган.
Хусусан, араб тилидаги #saveRayan хештеги Шимолий Африка бўйлаб, шу жумладан қўшни Жазоирда ҳам кенг тарқалган.
Маълум қилинишича, Раян 32 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетиб, уч кун давомида ўша ерда қолиб кетган. Уни олиб чиқиш учун махсус гуруҳ тор тешик ёнидан горизонтал равишда бошқа каттароқ чиқиш туйнугини кавлашига тўғри келган.
Ҳукумат томонидан воқеа жойига тиббий гуруҳ жўнатилган ва бола қутқариб олингандан сўнг, дастлабки текширувлар ва потенциал жонлантириш чоралари кўрилади.
Маълумот учун, аввалроқ Усмонийлар империясига тегишли тўп ичида суратга тушмоқчи бўлган эркак унга тиқилиб қолган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!