Очиқ тендер савдолари натижасига кўра тузилган брутто шартнома асосида жорий йилнинг 3 март кунидан бошлаб 10-сонли “Хўжақўрғон маҳалласи – Юнусобод 12-даҳаси” янги автобус йўналиши фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур йўналишга катта сиғимли 10 та “Mercedes-Benz” русумли автобуслар жалб этилган.
Автобуслар Хўжақўрғон, Енбекши, Бувра ота, Й.Оҳунбобоев, Чароғон, Олийгоҳ, ТҲАЙ, Чинобод, Янги шаҳар ҳамда А.Дониш кўчалари орқали ҳаракатланиб, “Юнусобод 12-даҳаси” бекатигача қатнайди.
Қатновлар ҳар куни соат 05:30 дан 21:55 гача амалга оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!