$
11940.95 UZS
38.65
152.68 UZS
0.5
13814.49 UZS
34.01
31° Кечаси 18°

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

08:39 / 01.12.2025

1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида улар билан батафсил танишишингиз мумкин:

АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда 1 декабрдан АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, ҳаво ифлосланишини камайтиришга қаратилган янги талаблар жорий этилади.

Атроф-муҳит мониторингига оид очиқ маълумотлар базаси ишга тушади

Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради, жумладан:

– ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида;

– дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида;

– сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида.

Туризм соҳасининг айрим мутахассислари қайта тайёрланади

Президент қарори билан, туризм соҳаси субъектлари мутахассислари шартнома асосида қайта тайёрланади ва малакаси оширилади.

Шунингдек, ҳар йили Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатларнинг 100 нафар иқтидорли мутахассисларига Самарқанд кампуси(Академия)нинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларида таълим олиш учун махсус грант ажратилади.

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

Ҳукумат қарори билан, 2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

“Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади

Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

Тадбиркорларга қўшимча равишда кафолатлар тақдим этилади

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорларга қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилади:

– йирик тадбиркорларга 10 млрд сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

– ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;

– аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1.5 бараваргача оширган ҳолда.

Электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат этилади

Нодавлат нотижорат ташкилотларига “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.

Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади

2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизими (Тизим) га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни Тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.

Никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди

1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

– никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЙ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

– никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЙ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

– автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Нодавлат суд экспертлари фаолияти ривожлантирилади

1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

15 декабрдан эса шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича “Суд-эксперт” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади

Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

2025 йил якунигача суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастури яратилади.

Агропорталда бир қатор хизмат турлари жорий қилинади

Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизматлари Агропортал орқали тақдим этилади.

“Толлинг операциялари” модули амалга оширилади

Божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.

 



														
														1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради.
08:39 / 01.12.2025

														
														Фарғонада эркак хотини ва икки фарзандининг қотилига айланди

Фарғонада эркак хотини ва икки фарзандининг қотилига айланди

Фарғона вилоятида эркак хотини ва икки ёш боласини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Қалампи…
16:30 / 30.11.2025

														
														Самарқандда келишмовчилик ортидан 3 та юк машинаси ёқиб юборилди

Самарқандда келишмовчилик ортидан 3 та юк машинаси ёқиб юборилди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
15:31 / 30.11.2025

														
														1 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеча…
14:51 / 30.11.2025

														
														Энди солиқ тўлашда фаол маҳаллаларга ҳар йили 2 млрд сўмдан ажратилади

Энди солиқ тўлашда фаол маҳаллаларга ҳар йили 2 млрд сўмдан ажратилади

Жорий йил 28 ноябрда Президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ч…
14:42 / 30.11.2025

														
														“Ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш учун газ ёқиб қўйилган” – Энергетика вазирлиги

“Ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш учун газ ёқиб қўйилган” – Энергетика вазирлиги

Бойсундаги “М-25” конидан газ сизиб чиқиши билан боғлиқ хабарларга расмий муносабат билдирилди.
11:53 / 30.11.2025

														
														Ўзбекистонда тезюрар поездлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда тезюрар поездлар ишлаб чиқарилади

Дастлабки режага кўра, йилига 10 та тезюрар поезд ишлаб чиқарилади.
17:45 / 29.11.2025

														
														30 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
16:01 / 29.11.2025

														
														Фарғонада қалин туман сабаб бир нечта ЙТҲ содир бўлди

Фарғонада қалин туман сабаб бир нечта ЙТҲ содир бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят  ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.
14:51 / 29.11.2025

														
														Ўзбекистонликлар таълимга бозор хизматлари жами ҳажмининг 3,7 фоизини сарфлади

Ўзбекистонликлар таълимга бозор хизматлари жами ҳажмининг 3,7 фоизини сарфлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хи…
12:33 / 29.11.2025

Бу ҳам қизиқ

Фарғонада эркак хотини ва икки фарзандининг қотилига айланди

Фарғонада эркак хотини ва икки фарзандининг қотилига айланди

Фарғона вилоятида эркак хотини ва икки ёш боласини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Қалампи…
16:30 / 30.11.2025
Ўзбекистонда транспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда транспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “…
12:22 / 29.11.2025
Файзуллаевдан дебют гол, Шомуродов тўпурарлик пойгасини давом эттирди

Файзуллаевдан дебют гол, Шомуродов тўпурарлик пойгасини давом эттирди

Кеча, 29 ноябрь Туркия чемпионатида ўзбекистонлик легионерлар тўп тепаётган “Башакшеҳир” ва “Қосимпошо” ўртасида баҳс бўлиб …
10:34 / 30.11.2025
Трамп Байденнинг кўплаб фармонларини бекор қилади

Трамп Байденнинг кўплаб фармонларини бекор қилади

Доналд Трамп аввал ҳам Байденнинг афв этиш тўғрисидаги қарорлари ҳақиқий эмаслигини, чунки улар собиқ президентнинг хабариси…
14:23 / 29.11.2025
Ғазода болалар тирикчилик учун чиқинди титмоқда

Ғазода болалар тирикчилик учун чиқинди титмоқда

Ғазонинг Ал-Мағози лагерида болалар ҳар кунни вайроналар ва чиқиндилар орасида ўтказмоқда.
17:56 / 28.11.2025
Трамп Байденнинг кўплаб фармонларини бекор қилади

Трамп Байденнинг кўплаб фармонларини бекор қилади

Доналд Трамп аввал ҳам Байденнинг афв этиш тўғрисидаги қарорлари ҳақиқий эмаслигини, чунки улар собиқ президентнинг хабариси…
14:23 / 29.11.2025
Бош вазир Нетаняху Исроил президентидан ўзига нисбатан афв сўради

Бош вазир Нетаняху Исроил президентидан ўзига нисбатан афв сўради

Исроил президенти Исъҳак Герцог аппарати вакилларининг маълум қилишича, Адлия вазирлигининг афв этиш бўлими барча тегишли ор…
17:06 / 30.11.2025
АҚШ афғонистонликларга виза беришни тўхтатди

АҚШ афғонистонликларга виза беришни тўхтатди

АҚШ 28 ноябрь куни Афғонистон фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда Kabul Now нашри хабар берди.
09:10 / 30.11.2025
1 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеча…
14:51 / 30.11.2025
Covid-19 вакцинасини олган 10 нафар бола ҳаётдан кўз юмди

Covid-19 вакцинасини олган 10 нафар бола ҳаётдан кўз юмди

“Тергов натижасига кўра, камида 10 бола эмланишдан “кейин" ёки вакцина "таъсирида” вафот этган”, – дея маълум қилган “Неw Yo…
17:42 / 30.11.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!