$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

16:25 / 28.12.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 январдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Норма ушбу санадан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этди.

Мазкур шарҳ темирйўл ёки педагогика соҳасидан тортиб суд ва иқтисодиётгача бўлган ўзгаришларни қамраб олган.

Темир йўлда юкларни ташишда берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда. Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар бекор қилинади, икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно.

Шунингдек, юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади.

Оилавий тадбиркорлик учун кредитлар алоҳида шартларда берилади. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4%лик пункт юқори ставкада ажратилади.

Хоразм вилоятининг мактаб ўқувчиларига планшетлар тарқатилади. Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, ёд билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

Пойтахтда давлат тиббий суғуртаси жорий этилади. Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва касаллик гуруҳлари бўйича дори воситалари рўйхатини назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.

Хотин-қизларни касбга ўқитишда ёрдам кўрсатилади. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Иқтисодий фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш кучайтирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50% миқдорида субсидия берилади.

Давлат улуши 50%дан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5%ини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Изланиш ва ривожланиш (Р&Д) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1% тўланади, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1% миқдорида ҳисобланади.

Педагогик кадрларга категориялар янгича тартибда берилади. Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар лавозимидан озод этилади

Рақамли технологиялар вазирлиги айрим функсияларини хусусий секторда ўтказади. Хусусий секторга вазирликнинг қуйидаги функсиялари ўтказилади:

- алоқа соҳасидаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш.

Шунингдек, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспексияси томонидан ҳар 6 ойда инсон омилисиз шаклланадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ЯИДХПдаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражаси рейтинги эълон қилиб борилади.
Пенсия таъминотида ҳам ўзгаришлар мавжуд. Эндиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

Кредиторлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Тўловга қобилияцизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади.

Гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий ауксионда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни ауксион объекти бошланғич нархининг 80% миқдорида белгиланади (мол-мулк такрорий ауксионда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни ауксион бошланғич нархидан 25 % паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади).

Ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.

Қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади.

5 та ҳудудда йўловчиларни ташиш тизими “брутто-шартнома”ларга ўтказилади. Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида мунтазам шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими ишга туширилади.

Маъмурий судларга даъво киритишда давлат божи ундирилмайди. Маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Ўрмон фонди ерлари ижарага “E-ijara” орқали берилади. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “E-ijara” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини “E-auksion” платформаси орқали ижарага беришда қуйидаги ҳолларда ижара тўловининг “нол” ставкаси қўлланилади.


Сиёсат


														
														Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

“Президент Байден ХХРнинг Украинадаги уруш борасидаги очиқ позицияси можаронинг кескинлашуви ёки кенгайишига йўл қўймаслик к…
10:06 / 17.11.2024

														
														Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон халқига видеомурожаат қилиб, Исроил Теҳрон билан “зиддият истамаслигини” ва гўёки ба…
13:11 / 13.11.2024

														
														Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

АҚШ президентлик сайловлари ғолиби Доналд Трампнинг медиа платформада қилган баёнотига кўра бизнесмен Илон Маск янги очилган…
08:55 / 13.11.2024

														
														АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

Трампни Зеленскийнинг “ғалаба режаси”даги икки жиҳат кўпроқ қизиқтиради.
14:51 / 12.11.2024

														
														Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония ТИВ раҳбари Такеши Ивай қуйидаги баёнотларини бериб ўтди:
12:42 / 12.11.2024

														
														Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

КХДР Россия билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжатни мамлакат президенти Ким Чен Ин имзол…
09:11 / 12.11.2024

														
														Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллашига кенг жамоатчилик шубҳа билан қарамоқда.
15:32 / 11.11.2024

														
														Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири Катс Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини мағлуб этганлигини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
13:14 / 11.11.2024

														
														Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламенти мамлакат бош вазирини катта эҳтимол билан навбатдан ташқари йиғилишда сайлаши кутилмоқда, 1 октябрдан буён…
12:14 / 11.11.2024

														
														Президент оиласи билан бирга сайловда овоз берди (видео)

Президент оиласи билан бирга сайловда овоз берди (видео)

Хабарингиз бор, бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депута…
11:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўл…
09:21 / 23.11.2024
Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!