2 ноябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. “Ўзгидромет”нинг 2-ноябрь учун ҳаво маълумотига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тошкент ва марказий вилоятларда ҳаво бир оз булутли, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ғарбдан шамол 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–9 даража, кундузи 15–22 даража.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво 20–25 даража гача илиқ, шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 4–9 даража, кундузи 15–20 даража атрофида бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!