Таниқли телебошловчи Ботир Имомхўжаев "Менинг юртим" телеканалининг "Ўзимизнинг гап" дастурида радиодаги жонли эфирда юз берган қизиқарли воқеа ҳақида сўзлаб берди.
"Тунги дастурлар олиб бориларди эрталабгача. Эрталаб бошқа бошловчи келарди. Бир куни эрталабга яқин қорин очиб кетди. Ош егимиз келди. Шунда жонли эфирда "Ҳурматли радиотингловчилар, FM 102.7 Водий садоси радиоси, ким бизнинг студиямизга биринчи бўлиб бир лаган ош олиб келса, диск совға қиламиз" дедим. Ишонасизми, 40 минут ичида радио чалларига айландию. Ўша пайтда шунақа мухлислар бўлган. Одамлар радиони мазза қилиб эшитишган", дейди у.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!