2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 79,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,1 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар кесимида, хусусан, Тошкент шаҳри (19 288,6 млрд сўм), Тошкент вилояти (8 007,6 млрд сўм) ва Бухоро вилоятида (5 893,4 млрд сўм) қурилиш ишларининг юқори ҳажми қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!