Афғонистон ҳукумати Рамазон ҳайити муносабати билан мамлакат қамоқхоналарида ҳукм ўтаётган 400 нафар маҳкум озод қилинишини маълум қилди. Буҳақда “ТолоНеwс” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ислом амирлиги раҳбари буйруғи билан Пул-э-Чархи қамоқхонасидан 406 нафар маҳкум озод этилган. Мамлакат Олий суди аудит департаменти раҳбари ўринбосари Абдул Вали Маҳмуд айтишича, озод этилганларнинг 338 нафари эркак, 40 нафари аёл ва 28 нафари болалардан иборат.
Суд ва юридик идоралар билан алоқа бўлими бошлиғи Абдулла Ҳақиқ айтишича, қамоқда бўлган ва ҳозирда озодликка чиқаётганлар ножўя хатти-ҳаракатлари ва шариат қоидаларини бузганликлари сабабли бу ерга олиб келинган бўлган. Расмийлар хабарига кўра, бошқа кўплаб маҳкумларнинг ҳам ҳукмни ўташ муддатлари қисқартирилган.
“Биз бу маҳбусларнинг оила аъзоларидан уларнинг келажакда шариат ва қонунларга зид бўлган, жамиятда коррупцияга олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликларини сўраймиз”, — дейилади расмий баёнотда.
Хабарда қўшимча қилинишича, Ислом амирлиги раҳбарининг фармони асосида мамлакат бўйлаб жами 2 мингга яқин маҳкум қамоқхоналардан озод этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!