Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзолангани муносабати билан баёнот
Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлайди. АҚШ ва Эрон раҳбариятининг ҳал қилувчи паллада кўрсатган сиёсий иродаси ва узоқни кўра билишини алоҳида эътироф этамиз.
Эришилган келишув халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан буён кутган тинчлик йўлидаги барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратади. Ушбу муҳим ўзаро англашувга эришиш учун зарур шароитларни шакллантиришга ҳисса қўшган Покистон ва Қатарнинг катта ҳиссасини, шунингдек Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Ўзбекистон музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига умид қилади. Низо ва қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий шарти бўлиб қолишига ишонамиз.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!