Жаҳон чемпионати доирасида Колумбияга қарши учрашувдан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси нафақат майдондаги ҳаракати, балки юксак маданияти билан ҳам эътибор қозонди. Ўйин якунланганидан сўнг футболчилар ва жамоа аъзолари ўзларига ажратилган кийиниш хонасини тўлиқ тозалаб, уни саранжом ҳолатда топширишди.Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳаракат орқали мезбонларга ҳурмат ва миннатдорлик билдирилганини таъкидлади. Хусусан, Мексика халқи ҳамда тарихий “Ацтека” стадионига Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувга мезбонлик қилгани учун алоҳида ташаккур изҳор этилди.қ
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!