Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракатини янада самарали ташкил этиш ва ҳайдовчилар учун ортиқча вақт ҳамда масофа сарфини камайтириш мақсадида Абдулла Қодирий кўчасида янги бурилиш жойи ташкил этилди.Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, мазкур ҳудудда ҳаракат схемаси қайта кўриб чиқилиб, ҳайдовчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилди.
Аввал Экопарк томонидан ҳаракатланаётган ҳайдовчилар Мовароуннаҳр ва Маҳатма Ганди кўчалари томон қайрилиш учун рухсат этилган жойгача 2 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишларига тўғри келарди. Бу эса вақт йўқотилишига ва айрим ҳолларда транспорт оқимининг ортишига сабаб бўларди.Янги тартибга кўра, қайрилиш имконияти тўғридан-тўғри Абдулла Қодирий кўчасининг ўзида яратилди. Натижада ҳайдовчиларнинг ортиқча ҳаракатланиш масофаси қарийб тўрт баравар қисқариб, тахминан 500 метрни ташкил этади.
Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик нафақат ҳайдовчилар учун қулайлик яратади, балки шаҳар кўчаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва йўл инфратузилмасидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази келгусида ҳам пойтахтнинг турли нуқталарида транспорт оқимини таҳлил қилиш асосида ҳаракат схемаларини такомиллаштириш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!