Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат Биринчи хонимлари — Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Элке Бюденбендер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотдан сўнг меҳмонлар Тошкентдаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Халқаро инклюзив хабга ташриф буюрдилар.Ташриф давомида Биринчи хонимларга марказнинг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий ўқув технологияларини жорий этиш ҳамда ёшлар, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.Меҳмонлар марказдаги ўқув устахоналари, амалий лойиҳалар ва таълим жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, улар бу ерда таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг ўқиш ва келажак режалари ҳақида суҳбатлашдилар.Германия Биринчи хоними Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни ривожлантириш, таълим тизимини модернизация қилиш ҳамда ёшлар учун кенг имкониятлар яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.Унинг фикрича, бундай марказлар жамиятда тенг имкониятларни таъминлаш ва ҳар бир инсоннинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!