cмашҳур транспорт ишлаб чиқарувчиси Škoda Transportation ўртасида 10 та замонавий электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома тузилди.Мазкур лойиҳа мамлакатда темир йўл транспорти сифатини янада ошириш, шаҳар атрофи қатновларини замонавийлаштириш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз транспорт хизматларини кенгайтиришга хизмат қилади.Янги электропоездлар юқори тезлик, энергия самарадорлиги ва замонавий қулайликлари билан ажралиб туради.
Улар йўловчилар учун кенг салонлар, қулай ўриндиқлар, замонавий кондиционер тизими ва имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган инфратузилма билан жиҳозланиши кутилмоқда.Келишувнинг яна бир муҳим жиҳати — Ўзбекистон ҳудудида техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этилиши режалаштирилганидир.
Бу нафақат поездларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади, балки янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш имконини ҳам беради.Мутахассислар фикрича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон темир йўл соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, келгусида мамлакат транспорт тизимининг рақобатбардошлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!