Қашқадарё вилоятида коррупцияга оид навбатдаги ҳолат фош этилди. Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга урингани айтилмоқда.Маълумотларга кўра, у Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимларидан бирида фаолият юритаётган фуқарони гўёки ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйганини билдирган.
Шунингдек, келгусида ушбу фуқарони ўзига маъқул бўлган бошқа туман МИБ бўлимига ўтказиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган.Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида судья ёрдамчиси сўралган пул маблағини хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!