Эронлик хонанда Паросту Аҳмадий ва унинг жамоасининг 8 нафар аъзоси 2024 йилда YouTube орқали намойиш этилган концерти сабабли 74 дарра жазога ҳукм қилинди.Суд уларни интернетда “ахлоқсиз ва номақбул контент” тайёрлаш ҳамда тарқатишда айбдор деб топган. Ҳукмга кўра, айбланувчилар икки йилга мамлакатдан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва икки йил давомида ижодий фаолият билан шуғулланиши тақиқланган.
Паросту Аҳмадий 2024 йил декабрь ойида ҳижобсиз ҳолда жонли эфирда қўшиқ ижро этгани ортидан кенг муҳокамалар марказида қолган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур ҳукмни сўз ва ижод эркинлигига босим сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!