$
11969.66 UZS
-32.05
152.56 UZS
-0.31
13927.90 UZS
-56.49
31° Кечаси 18°

Ангренда темир йўл симларини ўғирлаган шахслар 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

16:33 / 06.12.2022

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги “Ақча-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, “Дамас” русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар бунга қадар “Кучлик-Тўйтепа” темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда “Оҳангарон-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Бу ҳам қизиқ

Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига кубоги ярим финалининг рамзий жамоасига киритилди

Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига кубоги ярим финалининг рамзий жамоасига киритилди

Ҳусанов “Софасcоре” портали талқинига кўра Англия Лига кубоги ярим финал учрашувларининг рамзий жамоасидан жой олди.
17:47 / 15.01.2026
Президент АҚШда ўзбекистонликлар учун маҳалла гузари ташкил этилишини маълум қилди

Президент АҚШда ўзбекистонликлар учун маҳалла гузари ташкил этилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев 2026 йилда Ню Ёрк ёки Вашингтон шаҳрида ўзбекистонликлар учун маҳалла гузари ташкил этиш бўйича топшириқ бер…
16:28 / 17.01.2026
Ўзбекистонга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди

Ўзбекистонга олиб келинган 21 кг наркотик мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўй…
15:29 / 16.01.2026
Роналду 2025 йилда дунёнинг энг кўп даромад топган спортчиси бўлди

Роналду 2025 йилда дунёнинг энг кўп даромад топган спортчиси бўлди

Криштиану Роналду 2025-йилги дунёнинг энг кўп даромад топган спортчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Sporti…
15:15 / 17.01.2026
Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Президент иштирокидаги видеоселекторда мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.
18:02 / 15.01.2026
Қаршида МЧЖ 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Қаршида МЧЖ 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 90 миллион сўмлик за…
14:32 / 17.01.2026
Россиянинг Украинадаги йўқотишлари сони маълум бўлди

Россиянинг Украинадаги йўқотишлари сони маълум бўлди

Украинага қарши олиб борилаётган кенг кўламли урушда Россия армиясининг тасдиқланган йўқотишлари 160 минг кишидан ошди. Бу ҳ…
09:13 / 17.01.2026
17 январь учун об-ҳаво маълумоти

17 январь учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартир…
17:26 / 16.01.2026
АҚШ Украина учун ҳам “Тинчлик кенгаши” тузиши мумкин

АҚШ Украина учун ҳам “Тинчлик кенгаши” тузиши мумкин

Financial Times нашрга кўра, мазкур ташаббус Қўшма Штатлар президенти Трамп воситачилигида ишлаб чиқилган Ғазо бўйича тинчли…
11:59 / 17.01.2026
16 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин.
15:11 / 15.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!