АҚШ давлат котибини Қўшма Штатларнинг Анақарадаги элчиси Жеффрей Флаке, Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Америка бўйича икки томонлама сиёсий ишлар бош директори Япрак Балкан, Анқара губернаторининг ўринбосари Намиқ Кемал Назли ва кўплаб расмийлар кутиб олди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ва Блинкен ўртасида бугун бўлиб ўтадиган расмий учрашувда Ғазодаги вазият, Швециянинг НАТОга қабул қилиниши, Туркияга F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш, минтақавий ва икки томонлама муаммоларнинг муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Ушбу ташриф Ғазо секторидаги вазият кескинлашган бир паллада юз берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!