Қўшма Штатлар Япониядаги ҳаво базаларида жойлашган тактик ҳарбий авиация гуруҳини янгилаш режаларини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) баёнотида айтилади, дейди “Анадулу”.
“Келгуси бир неча йил ичида амалга ошириладиган модернизация режаси 10 миллиард доллардан ортиқ сармояни ўз ичига олади. Бу режа АҚШ-Япония иттифоқини мустаҳкамлайди, минтақавий жиловлаш ва Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлайди”, деди Пентагон.
Хусусан, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Япониянинг Окинава префектурасидаги Кадена авиабазасида 48 та истеъфодаги F-15C/Д ўрнига 36 та янгиланган F-15ЕХ қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бундан ташқари, ҳозирда Аомори префектурасидаги Мисава авиабазасида жойлашган 36 та F-16 самолёти 48 та F-35А қирувчиси билан алмаштирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!