АҚШнинг Ню-Мексико штати полицияси ўз оиласининг тўрт нафар аъзосини ўлдирган ўспиринни ҳибсга олди. Ню-Мексико штати полициясининг маълумотларига кўра, 16 ёшли бола 14 декабрь, шанба куни эрталаб соат 3:32 да Белен шаҳри яқинида ўлим ҳақида хабар бериш учун қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.
Штат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўсмирнинг қаттиқ маст бўлганини ва қўлларини кўтариб полициячиларга таслим бўлганини таъкидламоқда. Воқеа жойида қурол, шунингдек, 42, 35, 16 ва 14 ёшли тўрт кишининг жасадлари топилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!