“Ричард дунёнинг энг қайноқ нуқталарида, жумладан Венесуэла ва Шимолий Кореяда ишлайди. У ҳамиша тинчлик учун курашади ва ҳар доим Америка манфаатларини биринчи ўринга қўяди”, — деб ёзган Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Гренелл қаттиқ дипломатия тарафдори ҳисобланади. У Трампнинг олдинги президентлик муддатида қисқа вақт мобайнида Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган.
Reuters агентлигига кўра, Гренелл Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик келишуви доирасида Украинада “автоном зоналар” яратиш тарафдори бўлган, шунингдек, Украинанинг НАТОга киришига қарши чиққан.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!