Anadolu ахборот агентлиги 14 декабрдан бошлаб Сурия пойтахти Дамашқда Туркия элчихонаси 12 йиллик танаффусдан кейин фаолиятини қайта бошлаганлигини маълум қилди.
Элчихона Туркиянинг Мавританиядаги элчиси Бурҳон Кўрўғлини вақтинчалик вакил сифатида тайинлаган. Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан 12 декабрь куни Кўрўғлини расман янги лавозимга тайинлаган эди.
Фидан бу ҳақидаги постни ўзининг Х саҳифасида ўртоқлашган.
Туркия элчихонаси 2011 йилда Асад режимининг тинч намойишчиларни зўравонлик билан бостиришидан сўнг қисқа вақт фаолиятини давом эттирган бўлсада, 2012 йил 26 мартдан Суриядаги фаолиятини тўхтатган.
Элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бу қарордан сўнг Туркияга қайтган.
Жорий йилнинг декабрь ойи бошида Башар Асад режими қулаб, Сурияни мухолифат кучлари эгаллагандан буён мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консуллиги ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!