21 январь куни кечқурун АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд яна бир чартер рейс Тошкентга етиб келди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов АҚШда ноқонуний бўлган 44 киши ватанга қайтарилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг “хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши” учун парвоз АҚШнинг масъул идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилган.
“Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, — деб қўшимча қилди Бурхонов.
Авиацион хизматлар маълумотларига кўра, парвоз Американинг Omni Air International чартер авиакомпаниясига тегишли Boeing 767−300 самолётида амалга оширилган. Шу авиакомпания 10 октябрь куни ҳам депортация рейсини амалга оширган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!