Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Санепид қўмитаси маълум қилишича, ҳозирда вазият Россия Федерациясининг ваколатли идоралари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий манбалари орқали мунтазам кузатиб борилмоқда.
Хусусан, касаллик ташхисининг лаборатория текширувлари орқали тасдиқланган ёки тасдиқланмагани, эҳтимолий юқиш манбаи ва йўллари, беморнинг ҳаракатланиш йўналиши ҳамда у билан алоқада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўта хавфли юқумли касалликларнинг мамлакат ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг тайёргарлиги кучайтирилган.
Санепид қўмитаси фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка ва вазият ҳақидаги маълумотларни фақат расмий манбалардан олишга чақирди.
Эпидемиологик вазиятда ўзгариш кузатилган тақдирда жамоатчиликка белгиланган тартибда қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!