Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлига кўмилган 4 килограмм 988 грамм опий аниқланди. Тадбир ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Хоразм вилоятида эса Термиз шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган икки фуқаро “Саримой” блок-постида тўхтатилган. Улар ҳаракатланган автомобиль ва уяли алоқа воситаларини текшириш давомида Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудидан 539 грамм опий топилган. Маълумотларга кўра, улар гиёҳвандлик воситасини Хоразм вилоятида сотишни режалаштирган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!