Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.
Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бўлиб ишлаган Наванетхем («Нави») Пиллей 2026 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати бўлди. Бу ҳақда Ослодаги Норвегия Нобель қўмитаси эълон қилди.
Мукофот унга «тинчлик ва халқаро ҳуқуқни тарғиб қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун» берилди.
Маълумот учун, Нави Пиллей – Жанубий Африка Республикасида туғилган ҳинд миллатига мансуб ҳуқуқшунос. Мамлакатдаги ҳуқуқшунослик амалиёти йилларида у апартҳейдга қарши курашчиларни ҳимоя қилган, апартҳейд даври ҳукуматининг қийноқлари ва қатағон чораларини фош этган. У ЖАР Олий судидаги биринчи «оқ танли бўлмаган» аёлга айланди. 2003-2008 йилларда Халқаро жиноий суд (ХЖС) судьяси бўлиб ишлаган.
Бу йил тинчлик мукофотига 287 та номзод – 208 нафар шахс ва 79 та ташкилот илгари сурилган эди. Қўмита уларнинг исмларини ошкор этмайди: номзодлар ва муҳокамалар ҳақидаги маълумотлар 50 йил давомида сир сақланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Венесуэлада мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадога берилган эди. У эса мукофотни Оқ уйда ўтказилган қабул маросими чоғида АҚШ Президенти Дональд Трампга топширди. Трампнинг ўзи эса ўтган йил давомида ўзи бир нечта урушларни тўхтатганини айтиб, Нобель мукофотига даъвогарлик қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!