Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторингларда 4 496 та камчилик аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотига кўра, республика бўйлаб пешлавҳалар, ташқи реклама, эълонлар ва ахборот матнлари юзасидан жами 16 057 та мониторинг ўтказилган.
Аниқланган камчиликларнинг 2 344 таси пешлавҳа, ташқи ёзув ва эълонларнинг, 975 таси эса ташқи реклама матнларининг бошқа тилларда берилгани билан боғлиқ. Шунингдек, 841 та пешлавҳа ва эълонда ҳамда 336 та ташқи реклама воситасида имловий хатолар ва сўзларнинг луғавий маъноси бузилиши ҳолатлари қайд этилган.
Рақобат қўмитаси аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилгани ва реклама ҳамда ташқи ёзувларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги таъминланганини билдирди. Шунингдек, тадбиркорларга давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!