4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА
Муҳим тарихий воқеалар
🔹 1582 йил — Рим папаси Григорий XIII фармони билан дунёда Григорий тақвими (янги услуб) жорий этилди. Тарихдаги қизиқ ҳолат: 4 октябрдан кейин тўғридан-тўғри 15 октябрь келган.
🔹 1614 — Европага Япониядан "элчилар гуруҳи" келди.
🔹 1830 йил — Бельгия Муваққат ҳукумати ўзининг Нидерландия Бирлашган Қироллигидан ажралиб чиққанини ва мустақил давлатга айланганини эълон қилди.
🔹 1957 йил — Коинот даври бошланди: Бойқўнғир космодромидан инсоният тарихидаги илк сунъий йўлдош — "Спутник-1" фазога учирилди.
🔹 1962 — The Beatles биринчи синглни чиқарди.
🔹 1993 йил — Москвада "Қора октябрь" инқирози авжига чиқди: Борис Ельцин буйруғи билан Олий Кенгаш қароргоҳи ("Оқ уй") танклардан ўққа тутилди.
🔹 2004 йил — "СпаcеШипОне" космофлёти иккинчи марта суборбитал баландликка муваффақиятли кўтарилиб, хусусий космонавтика бўйича 10 миллион долларлик "Ансари X Prize" совринини қўлга киритди.
Шу куни туғилган машҳурлар
🔹 Эжен Поте (1816) — француз инқилобчи шоири, халқаро ишчилар мадҳияси бўлган машҳур "Интернационал" матни муаллифи.
🔹 Абдулла Қодирий (1894) – XX аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси.
🔹 Бастер Китон (1895) — "Тош юзли комик" номи билан танилган овозсиз кино даврининг энг буюк америкалик актёри ва режиссёри.
🔹 Жон Атанасов (1903) — америкалик физик ва муҳандис, биринчи электрон рақамли компьютер (АБC) ихтирочиларидан бири.
🔹 Виталий Гинзбург (1916) — таниқли физик-назариётчи, Нобель мукофоти лауреати.
🔹 Отажон Худойшукуров (1944) – хонанда. Қорақалпоғистон (1969), Ўзбекистон (1977), Татаристон (1981) ва Туркманистон (1993) халқ артисти.
🔹 Сюзан Сарандон (1946) — америкалик киноактриса ("Телма ва Луиза" юлдузи, "Оскар" совриндори).
🔹 Алисия Силверстоне (1976) — Голливуд актрисаси ("Бетмен ва Робин", "Аҳмоқона" фильмлари юлдузи).
Бугунги байрамлар ва халқаро саналар
🔹 Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни (Wорлд Animal Day — 1931 йилдан буён нишонланади).
🔹 Бутунжаҳон космос ҳафталигининг бошланиши (БМТ қарорига кўра "Спутник-1" учирилган 4 октябрдан 10 октябргача давом этади).
🔹 Лесото Мустақиллик куни (1966 йил Буюк Британиядан мустақил бўлган).
🔹 Россия ФВВ Фуқаро муҳофазаси куни ҳамда Космик қўшинлар куни.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!