30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА
Муҳим воқеалар
🔹 1452 йил — Немис ихтирочиси Иоганн Гутенберг ўзи яратган ҳаракатланувчи металл ҳарфлар ёрдамида тарихдаги илк босма китоб — машҳур "Гутенберг Инжили"ни чоп этишни якунлади. Бу инсониятнинг китоб босиш ва маърифат даврини бошлаб берди.
🔹 1567 — Франциядаги диний уруш: Нимдаги қирғин. ("Мичеладе") Ним шаҳрида гугенотлар ўнлаб католик руҳонийларини ўлдириб, жасадларини қудуққа ташлашган
🔹 1846 йил — Америкалик тиш шифокори Уильям Мортон амалиётда илк бор оғриқсизлантирувчи восита сифатида диэтил эфири (наркоз)ни қўллаб, тишни муваффақиятли суғурди ва замонавий анестезиологияга пойдевор қўйди.
🔹 1928 йил — Шотланд олими Александр Флеминг тиббиётда инқилоб ясаган пенициллин кашфиёти ҳақидаги дастлабки расмий хулосаларини баён қилди.
🔹 1938 йил — Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия раҳбарлари Чехословакиянинг Судет вилоятини фашистлар Германиясига топширишни кўзда тутувчи машҳур Мюнхен битимини ("Мюнхен келишуви") имзоладилар.
🎂 Шу кунда туғилган машҳурларлар
🔹 Жалолиддин Румий (1207) — буюк мутафаккир шоир, сўфий, Шарқ ва жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси, "Маснавийи маънавий" асари муаллифи.
🔹 Руми Омонов (1938) — ўзбек актёри ва режиссори, театр ва кино санъатига салмоқли ҳисса қўшган ижодкор.
🔹 Жан Батист Перрен (1870) — француз физиги, модданинг дискрет (атом-молекуляр) тузилишини тажриба орқали исботлаган олим, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати.
🔹 Франк Райкард (1962) — нидерландиялик афсонавий футболчи ва мураббий.
🔹 Моника Беллуччи (1964) — италиялик машҳур киноактриса ва модель, жаҳон киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири.
🔹 Марион Котияр (1975) — француз актрисаси, "Оскар" мукофоти совриндори.
🔹 Мартина Хингис (1980) — швейсариялик теннис афсонаси, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси, кўп карра "Катта дубулға" турнирлари ғолиби.
🎉 Халқаро саналар ва байрамлар
🔹 Халқаро таржимонлар куни (International Translation Day): Муқаддас китобни лотин тилига таржима қилган ва таржимонлар ҳомийси саналган Авлиё Иэроним хотираси шарафига таъсис этилган халқаро касб байрами.
🔹 Халқаро подкаст куни (Интернатионал Podcast Day): замонавий медиа, аудио-контент ва оммавий подкастинг маданиятига бағишланган сана.
🔹 Хитой — Қаҳрамонлар куни (Мартйрсъ Day): миллий озодлик ва мамлакат равнақи йўлида жон фидо қилган инсонларни хотирлаш куни.
"Ўтмиш сабоқлари — келажак уфқларини ёритувчи чироқдир."
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!