15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
Туркияда 1 ноябрдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади. Тегишли қоидалар Resmi Gazete расмий нашрида эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, ижтимоий тармоқлар 15 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга ўз хизматларини кўрсата олмайди. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун платформалар шахсий маълумотларни кучайтирилган ҳимоя қиладиган махсус режим яратиши керак бўлади. Ижтимоий тармоқларнинг барча фаол фойдаланувчилари 2027 йил 31 мартгача ёшини тасдиқлаши шарт. Бунинг учун e-Девлет давлат электрон платформаси орқали идентификация қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!