Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди. Корхонада йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш қуввати яратилган ва 840 та иш ўрни ташкил этилган.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси давомида тадбиркор давлат раҳбарига фабрика маҳсулоти бўлган кийимни совға қилди.
“ Инсон меҳнат қилса, албатта, натижаси ҳам бошқача бўлади. Мана шу янги авлод тадбиркорларимиз билан ҳозир мутлақо бошқа даражага чиқяпмиз, улар нафақат қўшимча қиймат занжири яратяпти, балки ъяшилъ технологиялар билан экологияга ғамхўрлигини ҳам намоён этмоқда”, — деди Шавкат Мирзиёев.
“Sulton Tex Group” фабрикаси тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, корхона фаолияти ҳудудда янги иш ўринларини яратиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!