Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бошчилигидаги Эрон дипломатик делегацияси ядровий дастур бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун Уммон пойтахти Маскатга жўнаб кетди.
“Ташқи ишлар вазири Ароқчи дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб, Қўшма Штатлар билан ядровий дастур бўйича музокаралар олиб бориш учун Маскатга жўнаб кетди. Ушбу дипломатик учрашув ядровий масала бўйича адолатли, ўзаро фойдали ва ҳалол тушунишга эришиш мақсадида ўтказилмоқда”, – дея Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Эсмаил Бағайи ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Шунингдек, у Теҳрон аввалги келишувларни бузишнинг аччиқ тажрибасини унутмаганлигини таъкидлаб: “Биз ҳар доим Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз бурчимиз деб биламиз. Шу билан бирга, биз Эрон халқининг манфаатларини илгари суриш ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун дипломатиядан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой бермасликка масъулмиз”, – деб қўшимча қилган. “Умид қиламизки, Америка томони бу жараёнга масъулият ҳисси билан, реалистик ва жиддий ёндашади”, – дейди Бағайи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!