Асал асрлар давомида одамлар томонидан шифобахш восита сифатида ишлатилган. Ундаги аминокислоталар организмда суяк тўқимасининг асосий компоненти бўлган калцийни самарали ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Асал қандли диабет касаллигини даволашга ижобий таъсир кўрсатади. Уни шакарнинг ўрнига истеъмол қилиш орқали касаллик ривожланиш хавфини камайтириш мумкин.
Асални мунтазам равишда қабул қилиб бориш қон босимини меъёрлаштиради, холестерин миқдорини пасайтиради ва томирларда тромблар ҳосил бўлишини бартараф этишга ёрдам беради. Шунингдек, марказий асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради, хотирани кучайтиради ва диққатни яхшилайди.
Асал кўз билан боғлиқ муаммоларни даволаш воситаси сифатида ишлатилади. Бундай офталмологик касалликлар қаторига конюктивит, блефарит, кератит ва корнеал жароҳатлар киради. Асалнинг маҳаллий қўллаш кўзнинг термик ва кимёвий куйишларини тузалишини тезлаштиради, қизаришни кетказади, шишни камайтиради ва бактерияларни ўлдиради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!