Аввалроқ, Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида икки суткадан сўнг Эронга “дўзах ёғилиши” билан таҳдид қилганди. “Эсингиздами, мен Эронга келишув тузиш ёки Ҳормуз бўғозини очиш учун ўн кун муҳлат бергандим? Вақт тугаяпти – 48 соатдан кейин уларнинг бошига дўзах олови ёғилади”, – деб ёзди у.
Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Иброҳим Азизий Трампнинг сўзларига жавобан Х ижтимоий тармоғида пост қолдирган.
“Эрон сени ва сенинг аскарларингни тўғридан-тўғри жаҳаннам қаърига юборади – айнан сизлар доимо муносиб бўлган жойга”, – деган Эрон вакили.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!