$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

“Аваза”да Туркманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди

18:23 / 22.08.2025

“Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Гурбангули Бердимуҳамедовни август ойи бошида БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор самимий табриклади.

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиевни яқинда Вашингтон шаҳрида Арманистон билан тинчлик декларацияси имзолангани билан ҳам дилдан қутлади.

Шавкат Мирзиёев кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор аниқ таклифларни билдирди.

Уч давлатнинг улкан транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.

Амалдаги ва истиқболли йўлакларнинг туташуви Хитойни мамлакатларимиз ҳудудлари орқали Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган барқарор ва самарали трансқитъавий йўналишни шакллантириш имконини беришига ишонч билдирилди.

Ҳозирги кунда Хитой-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланган. Бундан ташқари, яқинда Покистон ва Афғонистон билан Трансафғон йўлагини қуриш лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди.

Янги юк оқимлари, энг аввало, Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон инфратузилмасидан самарали фойдаланишни таъминлаши қайд этилди.

Ўрта маршрутни, шу жумладан Зангезур йўлагини ривожлантириш борасидаги режалар ҳам қўллаб-қувватланди.

Энг муҳим масалаларни биргаликда экспертлар даражасида ишлаб чиқишга киришиш таклиф қилинди.

Бу - ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш, шу жумладан Туркманбоши ва Боку портларида замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, келишилган тариф сиёсатини юритиш, тартиб-таомилларни рақамлаштириш ва юклар назоратини таъминлаш масалаларидир.

Ўзбекистон асосий бозорларга бизнес учун энг қисқа ва манфаатли чиқишни таъминлаш мақсадида юк ташиш тарифларини ўзаро асосда пасайтиришга тайёрлиги билдирилди.

Бундан ташқари, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш логистика инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этиши мумкин бўлган донор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан прагматик ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бериши таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юкларни ташиш учун ўз паром қувватларини яратишдан манфаатдорлиги билдирилди.

Энергетика хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кооперацияни чуқурлаштириш ва энергия ресурсларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш йўлакларини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Бу борада Европага “яшил” энергия етказиб беришни ташкил этиш лойиҳаси истиқболли экани таъкидланди.

Анъанавий углеводородлар борасида Каспий шельфида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва конларни ўзлаштириш соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш таклиф этилди.

Товар айирбошлашни ва саноат кооперацияси кўламини тубдан ошириш яна бир устувор йўналиш сифатида қайд этилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Озарбайжон билан ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ошди. Товар айирбошлаш таркибида саноат маҳсулотларининг улуши 40 фоизга етди.

Барқарор савдо-логистика занжирларини ривожлантириш, улгуржи-тақсимот марказларини ташкил этиш ва йирик савдо тармоқларига чиқиш, фитосанитария ва карантин талабларини унификация қилиш, маҳсулотларни рақамли маркировкалашни жорий қилиш, қўшма электрон платформаларни ишга тушириш ва товар-хомашё биржалари кооперациясини кенгайтиришни назарда тутадиган комплекс ҳаракатлар режасини биргаликда тайёрлаш таклиф қилинди.

Савдо-саноат палаталари шафелигида кўргазма-ярмарка тадбирлари ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш орқали уч мамлакат ҳудудларини ушбу жараёнларга фаол жалб қилиш таклиф қилинди.

Гуманитар алоқаларни кенгайтириш доирасида мамлакатларимиз ва учинчи давлатлардан сайёҳлар оқимини кўпайтириш, халқларимизнинг бой маданий мероси муштараклиги, анъана ва урф-одатлари яқинлигини намойиш этиш имконини берадиган туризм ва маданий алмашинувларнинг уч томонлама дастурини қабул қилиш таклиф қилинди.

Якунда Шавкат Мирзиёев илгари сурилган ташаббуслар ва эришилган келишувларни амалга ошириш учун “йўл харитаси”ни тайёрлаш, шунингдек, асосий йўналишлар бўйича вазирларнинг қўшма учрашувлари механизмини ишга туширишни таклиф қилди.


Сиёсат


														
														Трамп ва Путин Будапештда учрашади

Трамп ва Путин Будапештда учрашади

Трамп суҳбатни “жуда самарали” деб атаган.
09:49 / 17.10.2025

														
														Франция ва Британия Ғазо бўйича БМТ резолюцияси устида ишламоқда

Франция ва Британия Ғазо бўйича БМТ резолюцияси устида ишламоқда

Лойиҳа Исроил ва ХАМАС ўртасидаги АҚШ воситачилигидаги сулҳ асосида ишлаб чиқилмоқда.
09:18 / 17.10.2025

														
														Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин 2026–2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсатининг янгиланган концепциясини тасдиқ…
11:27 / 16.10.2025

														
														Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкин

Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкин

Бу ҳақда мамлакат раҳбари Аш-Шара'а Путинга маълум қилди
08:41 / 16.10.2025

														
														Мадагаскар президенти мамлакатни Франция ҳарбий самолётида тарк этди

Мадагаскар президенти мамлакатни Франция ҳарбий самолётида тарк этди

Андри Радзуэлинанинг эвакуацияси Макрон билан келишилган ҳолда амалга оширилган.
08:37 / 14.10.2025

														
														“Гаровдагилар озод қилингач, ХАМАС туннеллари йўқ қилинади” — Исроил мудофаа вазири

“Гаровдагилар озод қилингач, ХАМАС туннеллари йўқ қилинади” — Исроил мудофаа вазири

Операция АҚШ етакчилиги остида амалга оширилади.
10:48 / 13.10.2025

														
														Буюк Британия Ғазога 20 млн фунт ажратади

Буюк Британия Ғазога 20 млн фунт ажратади

Бу маблағ очлик, касаллик ва озуқа етишмовчилиги хавфи остидаги аҳолига йўналтирилади.
09:31 / 13.10.2025

														
														Ғазо музокараларига кетаётган Қатар дипломатлари “авария”га учради

Ғазо музокараларига кетаётган Қатар дипломатлари “авария”га учради

Тинчлик режаси 10 октябрга ўтар кечаси кучга кирган.
16:24 / 12.10.2025

														
														Оиласи билан “Москва Сити”да яшаётган Башар Асад умрини видеоўйинларга сарфламоқда

Оиласи билан “Москва Сити”да яшаётган Башар Асад умрини видеоўйинларга сарфламоқда

Башар Асад айрим вақтларда квартираси жойлашган осмонўпар бинонинг биринчи қаватидаги савдо марказида кўриниш беради.
20:53 / 11.10.2025

														
														Тожикистон Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ХЖС ордерини ижро этмади

Тожикистон Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ХЖС ордерини ижро этмади

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати матбуот котиби Анитта Ҳиппер бу ҳаракат учун Душанбени танқид қилди.
14:39 / 11.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025
АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини бермайди

АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини бермайди

Axios нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Украина раҳбари Володимир Зеленский билан ўтказилган “кескин” руҳдаги учрашув…
14:21 / 18.10.2025
Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

2025 йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти медиа платформанинг фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
15:21 / 16.10.2025
Тошкентда яна 10 та кўчага метробус қўйилади

Тошкентда яна 10 та кўчага метробус қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкентни ривожлантириш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
11:07 / 17.10.2025
Тошкентга кириш-чиқиш постлари жойи ўзгартирилади

Тошкентга кириш-чиқиш постлари жойи ўзгартирилади

Постларнинг янги жойлашуви ҳозирча ошкор этилмади.
14:41 / 17.10.2025
Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин 2026–2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсатининг янгиланган концепциясини тасдиқ…
11:27 / 16.10.2025
Португалияда ҳам жамоат жойларида бурқа ва ниқоб тақиқланиши мумкин

Португалияда ҳам жамоат жойларида бурқа ва ниқоб тақиқланиши мумкин

Португалия парламенти жамоат жойларида “жинсий ёки диний” сабабларга кўра юзни ёпиб турувчи кийим кийишни тақиқловчи қонун л…
12:22 / 18.10.2025
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Судда у бир нечта ҳарбий медаллар билан тақдирлангани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
16:59 / 16.10.2025
Трамп ва Путин Будапештда учрашади

Трамп ва Путин Будапештда учрашади

Трамп суҳбатни “жуда самарали” деб атаган.
09:49 / 17.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!