Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
41-дақиқада Килиан Мбаппе ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Рафиня мувозанатни тиклади. 88-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Камавинганинг узатмасидан сўнг Мбаппе яна бир бор дарвозани ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Қолган вақт давомида каталонияликлар ҳисобни тенглаштира олмади.
Шу тариқа, мадридликлар 3 очкони қўлга киритди. Жозе Моурино шогирдларининг очколари 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Барселона” эса 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Классиколар тарихида эса “Реал Мадрид” ғалабалар сонини 107 тага етказиб олди. “Барса”да эса 106 та. 52 ўйинда дурранг қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!