Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Сергей Чигодаев бошчилигдаги жамоа 3-турда италиялик тенгдошларига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон илк турда Кот-дъИвуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи турда Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Италияликлар эса Ямайка (6:0) ва Кот-дъИвуар (2:1) устидан ғалаба қозониб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини нақд қилган.
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги учрашув бугун, 26-ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Гуруҳдаги кейинги баҳс Кот-дъИвуар ва Ямайка жамолари ўртасида кечади.
“Э” гуруҳида 3-тур олдида вазият қуйидагича:
1. Италия — 6 очко.
2. Кот-д’Ивуар — 3 очко.
3. Ўзбекистон — 3 очко.
4. Ямайка — 0 очко.
Чемпионат форматига кора, 12 та гуруҳда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта терма жамоа 1/16 финалга йўл олади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!