Мадриднинг “Реал” клуби 2026/27 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
Бугун Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-тур учрашувлари якунланди. “Қаймоқранглилар” сешанба куни ПСВ жамоасини йирик — 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 15 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Мадридликлар ҳозиргача бирорта учрашувда мағлуб бўлмаган ва очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Қироллик клуби” умумий босқичнинг қолган учрашувларида мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, турнир жадвалида 23-ўриндан пастга тушмайди ва плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Маълумот учун, бу “Реал Мадрид”нинг Чемпионлар Лигаси плей-оффидаги кетма-кет 30-иштироки бўлади
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!