ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.
Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 4-турида «Насаф» сафарда «Ал-Қувайт» (Қувайт) билан ўйнади. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда туради.
4 ноябрь куни ўтказилган А гуруҳи баҳси меҳмонлар учун муваффақиятли якунланди.
Биринчи бўлимда «Ал-Қувайт» кетма-кет икки бор гол урди. «Насаф» иккинчи бўлимда фаоллашди ва Бобур Абдухолиқов (2) билан Ойбек Рустамов голлари эвазига ғалабани илиб кетди.
«Насаф» ушбу натижадан сўнг, 4 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Қувайт» 6 очко билан иккинчи ўринда.
«Насаф» турнирдаги навбатдаги ўйинини 25 ноябрь куни ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клубига қарши ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирида гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига йўл олади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!