$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Бир сотих ердан 5 миллион сўмдан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кешбек” сифатида қайтариб берилади

16:37 / 30.01.2025

Омилкорлик ва таркибий ўзгаришлар туфайли қишлоқ хўжалиги майдонларидан мўл ҳосил олинмоқда. Шу билан бирга, бошқа ерларни ҳам “иқтисодий актив”га айлантириш, одамларни ишли қилиб, даромадини ошириш чоралари кўриляпти.

Масалан, 5 миллиондан зиёд хонадонда 508 минг гектар томорқа, аввал ташкил этилган деҳқон хўжаликларида 17 минг гектар ва сўнгги йилларда аҳолига тарқатилган 260 минг гектар ер бор. Бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда энг катта захира.

Ўтган 7 йилда томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун жами 2,3 триллион сўм имтиёзли кредит ва 265 миллиард сўмлик субсидия берилган. Одамларнинг кўникмасидан келиб чиқиб, 5 минг 145 та маҳалла мева-сабзавот етиштириш, кўкатчилик, лимончилик каби йўналишларга ихтисослаштирилган.

Энг асосийси, одамлар ерга ишлашни, замонавий агротехнологияларни қўллашни яхши ўрганган. Илгари томорқада гектаридан ўртача 18 тонна маҳсулот олинган бўлса, ҳозирда бу 2 карра ошиб, 38 тоннага етган.

Маҳаллаларда қўшимча 470 минг тонна мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватлари яратилган. Бу борада яхши тажриба яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп. Асака, Жондор, Шаҳрисабз, Уйчи, Қизилтепа, Янгийўл, Тойлоқ, Ангор, Қува, Олтиариқ каби ўнлаб туманларда одамлар томорқадан 2-3 марта ҳосил олиб, бир сотихдан ўртача 15-20 миллион сўм даромад топяпти.

Бундай ишларни бошқа жойларда ҳам ривожлантириш учун аҳоли, қайта ишловчилар ва экспортчиларнинг таклифлари ўрганилган.

Масалан, самарқандлик боғбонлар узум кўчатини шпалерга ўтказиш учун субсидия беришни сўраган. Бундай усулда ҳосил 2 карра ошади. Бу қўллаб-қувватланиб, ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия ажратиладиган бўлди. Шунингдек, майизни осма усулда қуритиш ускуналари учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит берилиши айтилган.

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Тасмасой” маҳалласида 875 та хонадон томорқасида цитрус мева кўчати ва лимон етиштириб, ҳар бири йилига 200 миллион сўмгача даромад оляпти. Сариосиё ва Олтинсойдаги мингдан зиёд хонадонлар ҳам “ҳандак” ва “термос” усулида лимон етиштириш ташаббусини билдирган.

Янгийўллик деҳқонлар ҳам ўзимизнинг кўкат уруғлари йўқолиб кетгани, сифатли нав етишмаслигини айтган. Булар бўйича вазиятни ўнглаш, аҳоли ташаббусларини амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган.

Президент томорқа ва деҳқончилик ерларида юқори даромадли ва экспортбоп экинлар экиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва молиялаштириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилган.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.

Мазкур кенгаш бошқарадиган “Uzagrostar” холдинг компанияси ташкил этилади. Бунда 9 та давлат банки ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.

Ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Бунга қўшимча банклар ҳам ўзлари масъул бўлган ихтисослашган компанияга 10 миллион доллардан йўналтиради. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.

Бунинг ҳисобига банк раҳбарлари бириктирилган туманлардаги ихтисослашган маҳаллалар аҳолисини ўзига мижоз қилиб, маблағ билан таъминлайди. Томорқада ҳосилни кўпайтириш учун четдан янги технология ва экспертлар олиб келади. Хонадонларга ҳосилдор уруғ ва кўчат, сифатли ўғит етказиш, агротехник хизматлар кўрсатиш, маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишда кўмаклашадиган тизим ташкил этилади.

Уруғчилик институтлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. Танлаб олинган туманларда “яшил” иссиқхоналар ташкил этилиб, намуна қилинади.

Умуман, аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланган.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади.

Жумладан, маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади. Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.

Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.

Томорқа ва деҳқон хўжалиги ерлари, уларда етиштирилган маҳсулот ҳисобини юритиш бўйича ҳам янгича тизим бўлади. Бунинг учун йил якунигача томорқалар ва экин ерлари алоҳида таснифланади. Уларда нима экилгани “онлайн маҳалла” платформасига киритилади.

Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кешбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.

Ҳозир бу соҳада “рақамли бозор” бўлмагани учун деҳқонлар мева-сабзавотига харидор, қайта ишловчи ва экспортчилар эса маҳсулот қидириб юрибди. Шу боис уларни ўзаро боғлайдиган “маркет плейс” ишга туширилади.

Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилган эди. Энди бу такомиллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.

Энг муҳими, бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Бунда, нафақат шу ҳудуддаги, балки бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади. Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. У ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.

Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.

Юртимизда энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири картошкадир. 290 минг гектарда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланяпти. Негаки нав ва ҳосилдорлик яхши эмас.

Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилган.

Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилган. Улардан бири – ҳовлисидаги иссиқхонада йилига 4 марта ҳосил олиб, юқори даромад топаётган қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилган.

Мутасаддилар ва банк раҳбарлари ушбу янги ташаббусларни жорий қилиш, 1 миллион 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот берган.

 



														
														“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026

														
														Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026

														
														Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026

														
														Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026

														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

Бу ҳам қизиқ

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!