$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Бир йилда ҳеч бўлмаса бир маротаба қилишингиз зарур бўлган 11 та иш

17:18 / 04.05.2023

Кундалик ҳаётимиз учун зарур бўлган юмушларни ҳар куни бажариш биз учун оддий ҳол бўлиб қолган. Масалан, яқинларимиз учун овқат пишириш, қизиққан машғулотимиз билан шуғулланиш. Лекин баъзида арзимасдек кўринадиган, аммо ҳаётимизга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шундай вазифалар борки, уларни йилига камида бир маротаба бажаришимиз шарт. Бу галги мақолада ана шу вазифалар ҳақида суҳбатлашамиз.

Тиббий кўрикдан ўтишни унутманг

Йилда бир маротаба бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтиш зарар қилмайди. Ахир профилактик текширувлар натижасида касалликни олдини олиш ёки эрта босқичда аниқлаш мумкин. Бу соғлиғимизда бўлиши мумкин бўлган жиддий муаммоларнинг олдини олади. Бироқ кўпчилик айнан қайси шифокорларнинг текширувидан ўтиш кераклигини билмайди. Гинеколог/уролог, стоматолог, офтальмолог, окулист ва невропатолог йилига камида бир марта ташриф буюриш лозим бўлган шифокорлар қаторига киради.

Уй ҳайвонингизни ветеринарга олиб боринг

Агар уй ҳайвонингиз бўлса, уни вақти-вақти билан ветеринарга кўрсатиш ортиқча бўлмайди. Ҳайвонлар ҳам тез-тез касал бўлишади, аммо қаери оғриётганини айта олмайди.  Айниқса,  у бошқа инсонлар ёки ҳайвонлар билан кўпроқ алоқада бўлса, бу хавф янада ортади. Шунинг учун, сиз уй ҳайвонингизга ҳам ғамxўрлик қилишингиз, вақтида эмлатишингиз лозим. 

Уйларни тозалаб, кераксиз нарсалардан халос бўлинг

Уйни тез-тез тозалаб туриш, чанглар ва бесарамжонликдан халос бўлиш нафақат соғлиғингизга, балки кайфиятингизга ҳам ўзгача таъсир қилади. Ойна-ю пардаларни ювиш, маиший техника ва юмшоқ мебелларни тозалаш ҳамда уйингиздаги узоқ муддатдан бери ишлатилмайдиган кераксиз нарсаларни саралаш эса йилига камида икки-уч маротаба қилиниши зарур бўлган ишлардан биридир. 

Гардеробингизни қайта кўриб чиқинг

Гардеробда кийилмайдиган кийимларингиз бўлиши аниқ, айниқса, йиллаб шкафда жой эгаллаб турганларини айтмаса ҳам бўлади. Йилига камида бир маротаба баъзи нарсалардан воз кечиш энг тўғри қарор. Бу келгуси мавсум учун қандай кийим сотиб олишингиз кераклигини ва уларни ўзингизда бор  нарсалар билан қандай мослаштириб янги образ яратишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришингизга имкон беради.

Молиявий аҳволингизни таҳлил қилинг

Молиявий аҳволингизни баҳолаш яқин келажак учун тахминий харажатлар ва қўшимча даромадлар ҳақида режалар тузиб олиш учун ёрдам беради.  Албатта, қўшимча даромадингизни янада кўпайтириш учун нималар қилишингиз кераклиги ҳақида ҳақида ўйлаб кўринг. Балки банкга шахсий депозитингизни қўярсиз ёки қимматли қоғозлар сотиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, кутилмаган катта харажатларга ҳам пул жамғариб қўйишингиз учун ҳам молиявий имкониятларингизни пухта таҳлил қилиб олишингиз зарур.

Гаджетларингизни «тозаланг»

Гаджетларингизда анчадан бери фойдаланилмайдиган иловалар ёки дастурлар, ўнлаб деярли бир хил бўлган фотосуратлар, аллақачон кўриб бўлинган фильмлар ёки ҳозир сизга қизиқ бўлмаган блоглар бор. Бу каби нарсаларни вақти-вақти билан саралаш фойдадан холи бўлмайди. Биринчидан, гаджетингиз хотираси бироз бўлса ҳам бўшайди. Иккинчидан, кераксиз ахборотлардан қутилиб, янги мусиқа, фильмлар ва иловаларни ўрнатиш ҳам дунёқарашингизни янада ўсишига, янги нарсаларни ўрганишингизга ёрдам беради.

Автомобилингизни ҳам ёдингиздан чиқарманг

Профилактик текширув ҳамма нарса, шу жумладан,  сизнинг машинангиз учун ҳам фойдалидир. Албатта, автомобилингизни қанчалик тез-тез текшириш ва таъмирлаш кераклиги уни ишлатиш частотасига боғлиқ. Бироқ ҳар йили ҳеч бўлмаганда бир маротаба двигателнинг ҳолатини, тормозларнинг ишлашга яроқлилигини, ғилдираклар ва шиналарнинг мувофиқлигини, руль бошқарувининг ишлашини текшириб туринг. Буларнинг барчаси сизнинг қулайлигингиз ва хавфсизлигингизга бевосита таъсир қилади. Шунинг учун сиз техник текширувларни ҳам эътиборсиз қолдирмаслигингиз керак.

Мақсадларни режалаштиринг ва белгиланг

«Мен нимани хоҳлайман?», «Ҳаётимда нимани ўзгартиришим керак?», «Бу йил олдимга қўйган мақсадларимни неча фоизига эришдим, режаларим қандай?», деб ўзингиздан сўраб туринг. Бу мақсадингизга эришиш учун нималар кераклигини, қандай қийинчилик ва имкониятларга дуч келишингиз мумкинлигини тушунишга ёрдам беради. Мақсадни тўғри белгилаш режаларни муваффақиятли амалга ошириш калитидир. Ўйлаган ғояларингизнинг афзалликларини, камчиликларини ва мумкин бўлган хавфларни баҳоланг ва кейин режани амалга оширишга ўтинг.

Массаж курсига ёзилинг

Жуда оддий нарса бўлиб туюлишига қарамай, бу ҳам танангиз, ҳам руҳий саломатлигингиз учун жуда зарур. Массаж курси нафақат мушакларингиз ва бўғимларингизни оғриқдан халос қилади, балки сизга дам олишга ва кундалик ҳаётдаги катта-кичик ташвишлардан бироз бўлса ҳам чалғишга ёрдам беради. Руҳий ва жисмоний соғлиғингизга ғамхўрлик қилиш келгусидаги фаолиятингизга ҳам ижобий таъсир қилади.

Саёҳатга чиқинг

Саёҳатнинг афзалликлари, унинг қанчалик ажойиб эканлиги ҳақида кўпчилик аллақачон билади. Агар молиявий аҳволингиз узоқ сафарга чиқишга имкон бермаса, муқобил йўлни ўйлаб кўринг. Дўстингизнинг ёзги уйига ташриф буюриш, бошқа вилоят ёки шаҳардаги қариндошларникига бориш, тоғ ёнбағирларида оилавий пикник ташкил қилиш – буларнинг барчаси катта маблағ талаб қилмайдиган саёҳат турларига киради. Улар сизга энг муҳим нарсаларни – янги ҳис-туйғу ва таассуротлар, дўстлар билан учрашув ва мароқли дам олиш имкониятини беради.

Маданий тадбирларга боринг

Маданий тадбирларда тез-тез қатнашсангиз яхши, албатта. Бироқ вақт тиғизлиги туфайли иложингиз бўлмаса, йилда камида бу учун бир кунингизни ажратинг. Музейларга, турли кўргазмаларга, спектакль томоша қилиш учун боринг, севимли хонандангизнинг концертига ташриф буюринг ёки стадион трибуналарида севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг. Бу ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишингизни янада оширади.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026
Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!