29-НОЯБРЬ ТАРИХ ИЗЛАРИДА
Тарихда бугун
🔹 1830 — Ноябрь инқилоби: руслар Варшавадан чиқиб кетди.
🔹 1890 — Японияда парламент иш бошлади.
🔹 1899 – «Барселона» ташкил топди. Жоан Гампер бошчилигидаги швейтсариялик, британиялик, испаниялик ва каталониялик футболчилар гуруҳи томонидан асос солинган.
🔹 1807 – Португалия саройи Бразилияга кўчди. Португалия қироли Жоан VI Наполеон қўшинлари яқинлашаётгани туфайли Лиссабондан қочиб, саройни Бразилияга кўчирган.
🔹 1870 – Прзҳевалский йўлга чиқди. У Марказий Осиё ва Хитой ҳудудларини ўрганиб, географик хариталарга муҳим тузатишлар киритган.
🔹 1783 – Россия академиясининг йиғилиши. Янги тузилган Россия академиясининг йиғилишида унинг директори княгиня Екатерина Дашкова, Фонвизин ва Державин қатнашган, тўлиқ изоҳли славян-рус луғати лойиҳаси муҳокама қилинган.
🔹 1924 – Бутунроссия табиатни муҳофаза қилиш жамияти. Кўзга кўринган олимлар ва давлат арбоблари ташаббуси билан табиатни муҳофаза қилувчи жамият устави тасдиқланган.
🔹 1947 – БМТ Фаластинни бўлиш резолюциясини қабул қилди. Бу қарор ҳозирги Яқин Шарқ можаросининг тарихий илдизларидан бири сифатида тилга олинади.
Шу кунда туғилганмашҳурлар
🔹 Клаудио Монтеверди (1567) — Итальян бастакори, мадригаллар, опералар ва черков асарлари муаллифи. Опера жанрининг дастлабки буюк усталаридан.
🔹 Доменико Донитсетти (1797) — Итальян опера бастакори. «Лючия ди Ламмермур» ва «Севги иксири» опералари муаллифи.
🔹 Вилгелм Гауф (1802) — Немис эртакчиси, «Кичкина Мук» ва «Карлик Бурун» эртаклари муаллифи. У 24 ёшида вафот этган.
🔹 Жан-Мартен Шарко (1825) — Парижда аравасоз ҳунарманд оиласида туғилган. Француз неврологи ва психиатри, «Шарко души» деб аталувчи даволаш усули билан ҳам танилган.
🔹 Гертруда Жекилл (1843) — Британиялик дизайнер, ёзувчи ва рассом. Ландшафт ва боғ санъатининг йирик устаси.
🔹 К. С. Люис (1898) — Британиялик ёзувчи, «Нарния йилномалари» муаллифи.
🔹 Собиржон Мўминов (1969) — таниқли ўзбек қўшиқчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Халқаро байрамлар ва муҳим саналар
🔹 Фаластин халқи билан ҳамжиҳатликнинг халқаро куни. 1977 йил 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси (А/РЕС/32/40) резолюцияси билан 29 ноябрни ҳар йили нишонлашга қарор қилган.
🔹 Албания Озодлик куни. 1944 йил Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатнинг немис босқинчиларидан озод қилиниши шарафига ҳар йили 29 ноябрда нишонланадиган миллий байрам.
🔹 Россияда Оналар куни. Ноябрнинг охирги якшанбасида нишонланади, 2026 йилда 29 ноябрга тўғри келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!